Санчеснинг сўзларига кўра, маросимда Испания қироли Филипп VI, Европа Иттифоқи ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олий даражали расмийлари иштирок этади.
Илгари хабар берилганидек, Испания коронавирус тарқалгандан бошлаб энг қаттиқ изоляция режимини жорий этганди. Ушбу эпидемияни енгиш учун мамлакатга икки ой вақт кетди.
Испанияда 244 минг киши коронавирус юқтирган. Мамлакатда пандемия қурбонлари сони 27 136 нафарга етди.