Oilprice.com маълумотларига кўра, 26 октябрда эрталаб Brent русумли нефтнинг бир баррели 1,81 фоизга арзонлаб, 114,61 долларга тушди.
Американинг WTI русумли нефти нархи 2,07 фоизга пасайиб, бир баррели 101,13 долларни ташкил этди.
Россиянинг Urals русумли нефти эса 4,61 фоизга қимматлаб, бир баррели 106,24 долларга етди.
Ўтган ҳафта охирида ҳусийларнинг Саудия Арабистонига қилган ҳужумларидан сўнг нефть нархи кўтарилган эди. Бунга нефть етказиб бериш қийинлашиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлди.