«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, яқин уч кун ичида қор ёғади ва ҳаво ҳарорати кўтарилади.
Қозоғистоннинг шимолий ярми илиқ жабҳада бўлади. У осмонни зич булутлар билан қоплайди ва қор ёғдиради. Аёзнинг юзини қайтаради. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман қоплаши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда. Шимолда қор бўрони бўлади.