Об-ҳаво маълумотларига кўра, мамлакатнинг ғарби ва шимоли-ғарбида бутун давр давомида, 27-28 сентябрь кунлари эса шимол, шарқ ва жануби-ғарбида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади.
Республиканинг шарқи, маркази, жануби ва жануби-шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши билан момақалдироқли ёмғирлар ёғиши прогноз қилинмоқда.
Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида тунги вақтда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида тунда ва эрталаб туман тушиши кутилади. Кўпчилик вилоятларда кучли шамол эсиши прогноз қилинган, жанубда эса чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Бундан ташқари, Қозоғистоннинг шимоли ва шарқида тунги вақтда, шунингдек, 27-28 сентябрь кунлари мамлакатнинг шимоли-ғарби ва марказида ҳаво ҳарорати 1-3 даражагача пасайиб, совуқ тушиши кутилмоқда.