«26 ноябрда шарқда, 26-28 ноябрда республиканинг жануби ва жануби-шарқида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик қор кўринишида ўтади. 26 ноябрда шарқда, 26-27 ноябрда жануби-шарқда кучли қор ёғади. Республикада туман, шарқ, жанубий ва жануби-шарқда шамолнинг 15-28 м/с гача кучайиши, шарқда қор бўрони, жануб ва жануби-шарқда музлаши кутилмоқда.
Кечаси ғарбда ҳаво ҳарорати 5 - 15 даража совуқ, 26 – 27 ноябрда шимоли-ғарбда 20 - 30 даража совуқ, шимолда 23 - 36 даража совуқ, марказда 17- 34 даража совуқ, 27 - 28 ноябрда шарқда 27-38 даража совуқ, жанубда, жануби-шарқда 5-15 даража, тоғли ҳудудларда 15-20 даража совуқ бўлиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.