Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида атмосфера фронтал бўлинмалари ўтиши билан қор ёғиши сақланиб қолади, жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда кундузи ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда.
Шунингдек, республика бўйлаб туман кузатилиши прогноз қилинмоқда, жануб, жануби-шарқ ва марказий ҳудудларда пастки бўрон (қор бўрони), мамлакатнинг жануби-ғарбий, жанубий ва жануби-шарқий қисмларида музламалар, шарқ, жануб ва жануби-шарқда эса шамолнинг кучайиши кутилмоқда.