25-27 апрел кунлари Қозоғистонда момақалдироқ, қор ва дўл ёғиши кутилади
17:10, 24 Апрел 2020
NUR-SULTAN. Kazinform – 25-27 апрел кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга асосланиб.
Фаол фронтал қисмларнинг ўтиши билан ёмғир ёғиши мумкин (шимолий қисмида қорга айланади), баъзан кучаяди. Баъзи жойларда туман тушиши, момақалдироқ ва кучли шамол эсиши кутилади, баъзан дўл ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларда совуқ циклон ўрнига совуқ антициклон келади. Бу ёғингарчиликнинг тўхташига ва кечаси ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади.