«Жорий йилнинг 24 февралидан 2 апрелига қадар Россия Федерациясининг 108057 нафар фуқароси мамлакатимизга келган ва 99975 нафари кетган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг 3 ойи давомида 10 158 нафар Россия Федерацияси фуқароларига шахсий идентификация рақами берилди», — дейилади хабарда.
Идора маълумотларига кўра, россияликлар Қозоғистонда давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб вақтинчалик яшаш рухсатномасисиз 90 кунгача қолиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрелдан бошлаб Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан чегаралардаги барча чекловлар бекор қилинади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай