232 нафар қозоғистонлик “Болашақ” дастури бўйича чет элда таҳсил олади

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Роман Скляр раислигида Чет элда кадрлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Фото: Kazinform

Танлов натижаларига кўра, Республика комиссияси мамлакатнинг 232 фуқаросига “Болашақ” халқаро стипендиясини беришга қарор қилди. Танлов жараёнида битта ўрин учун ўртача 5 нафар номзод ариза топширди. Бу дастурга қизиқиш ортганлиги ва рақобат юқори эканлигидан далолат беради.

— Янги стипендия соҳибларидан 179 нафари магистратура, 12 нафари докторантура ва 1 нафари бакалавр даражасида таҳсил оладим. Бундан ташқари, 40 нафари хорижий ташкилотларда профессионал амалиёт ўтайди, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 33 нафар қозоғистонлик етакчи хорижий университетлар ва илмий марказларда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлди. Дастур маҳаллий олимларнинг малакасини ошириш, уларга замонавий тадқиқот усулларини ўзлаштиришга ёрдам бериш ва халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Президент Администрацияси раҳбари Роман Скляр йиғилишни якунлаб, "Болашақ" халқаро стипендиясини янада жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, СИ ва атом энергетикаси мутахассислари «Болашақ» дастури бўйича таҳсил олади.