Oilprice.com маълумотларига кўра, Brent русумли нефть фьючерслари нархи 0,57 фоизга пасайиб, бир баррели 92,04 долларни ташкил этди.
WTI русумли нефть нархи ҳам 0,48 фоизга арзонлаб, бир баррели 83,01 долларга тушди.
Аксинча, Россиянинг Urals русумли нефти нархи 3,02 фоизга ошиб, бир баррели 73,93 долларга етди.
Яқин Шарқдаги вазият ҳануз нефть нархига таъсир кўрсатмоқда. Форс кўрфазида кемаларга уюштирилаётган ҳужумлар хомашё етказиб бериш билан боғлиқ хавф-хатарларни кучайтирмоқда.