Унинг таъкидлашича, 25 йил ичида бундай ўсиш ишониб бўлмасдек туюлиши мумкин. Бироқ мутахассис 1990 йилда уйнинг ўртача нархи атиги 90 минг доллар бўлганини эслатди.
Мутахассис кўчмас мулк нархларининг ўсиши уй эгалари бойлигининг ортишига хизмат қилишини таъкидлади. Шу билан бирга, ижарачилар мулк қийматининг ошишидан фойда кўрмайди, бу эса уй эгалари ва ижарада яшашда давом этаётганлар ўртасидаги молиявий тенгсизликни янада кучайтириши мумкин.
Realtor.com маълумотларига кўра, АҚШда уйнинг ўртача сотув нархи май ойида тахминан 430 минг доллар бўлган, бу ўтган ойга нисбатан 2 фоизга юқори. Шунингдек, Zillow маълумотларига кўра, АҚШдаги барча турар жой турлари учун ўртача ижара ҳақи ойига 2006 доллар бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан 6 долларга кўпдир.
Юннинг прогноз қилишича, 2026 йилда АҚШда иқтисодий рецессия кузатилмайди, ипотека ставкалари жорий йилда тахминан 6,5 фоиз даражасида сақланиб қолади, амалдаги уйлар савдоси эса 4 фоизга ўсади.