ASTANА. Кazinform — Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Қатар, Жанубий Корея, Жанубий Африка ва Туркия 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўтказишга аризаларини топширишди, деб хабар берди сешанба куни Хinhua агентлиги.
6 октябрдаги дастлабки эълондан бери мамлакатлар рўйхати ўзгармади. 31 октабрда тугаган аризаларни қабул қилиш муддатига қадар бошқа ҳеч бир миллий Олимпия қўмитаси қизиқиш билдирмади.
— Бу — "Келажакка тайёргарлик" дастури доирасида киритилган ўзгаришлар бўйича танланган биринчи Олимпия ўйинлари, — деди ХОҚ аъзоси ва Олимпия ўйинлари танлов комиссияси раиси Колинда Грабар-Китарович.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб мамлакатлар 2036 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга қизиқиш билдиргани дунё ушбу ўйинларнинг маҳаллий жамоалар учун ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини тан олишидан далолат беради.
Грабар-Китаровичнинг сўзларига кўра, ХОҚ келажакда Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича таклифларини кўриб чиқишда барча етти томон билан ҳамкорликда ишлашда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Берлин 2036 йилги Олимпиада ўйинларига номзодлик учун берган аризасини қайтариб олиши ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.