ASTANA. Kazinform – 20 май – Халқаро асаларилар куни. Статистик маълумотларга кўра, дунёнинг барча минтақаларида асаларилар нобуд бўлиб боряпти. Асаларилар мевали дарахтлар, резаворлар ва ғалла экинлари гулларининг асосий чанглатувчиси бўлганлиги сабабли, улар камайса, инсоният истеъмол қиладиган кўплаб маҳсулотлар йўқ бўлиб кетиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
Ушбу ҳашаротларнинг ўлимининг асосий сабаби - Varroa destructor паразити, унга қарши курашиш жуда қийин. Асаларилар, шунингдек, фермерлар зараркунандаларга қарши курашда фойдаланадиган никотин инсектицидлари билан ўлдирилади. Бундан ташқари, экотизимлар тасодифий қирилиш туфайли яксон этиляпти. Бунга глобал исиш ҳам салбий таъсир кўрсатяпти.
Агар асалариларнинг йиллик ўлим даражаси 20% даражасида қолса, 2035 йилга келиб улар бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Йиллик энг юқори пасайиш Шимолий Америкада (30-40%), Европада (~30%) ва Жанубий Африкада (~30%) кузатилмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.