2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида сотиладиган янги автомобиллар эмиссиясиз бўлиши керак. 29 июн, чоршанбага ўтар кечаси Европа Иттифоқи мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича маъсул вазирлари ушбу масалада келишиб олдилар.
Энди 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотишни бутунлай тақиқламоқчи бўлган Европарламент билан муросага келиш керак.
Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, Еврокомиссия келишилган муддатдан кейин ҳам ички ёнув двигателли, фақат иқлимга мос ёқилғида ишлайдиган автомобилларни ишлаб чиқаришни таклиф қилишга тайёр, дея хабар беради dpa агентлиги.
Энди Европа Иттифоқининг алоҳида давлатлари ва Европарламент вакиллари умумий позицияни келишиш учун музокара олиб боришлари керак.