«Бугунги кунда Қозоғистоннинг 2030 йилгача транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш концепцияси тайёрланган. Унда қайд этилган тадбирларни амалга ошириш ва темир йўл тармоғи бозорида рақобатни ривожлантириш кўзда тутилган. Йил охиригача уни тасдиқлаш режалаштирилган. Мазкур концепция манфаатдор давлат органларига ва «Атамекен» миллий тадбиркорлик палатасига тасдиқлаш учун юборилди. Ушбу концепция транспорт инфратузилмасини давлатлараро, миллий ва тармоқ стандартлари талабларига жавоб бериши, шунингдек, рақамлаштириш, автоматлаштириш, ҳаракатни тартибга солиш ва бошқариш воситаларини янада такомиллаштириш, ривожлантириш ва жорий этишга қаратилган»
, — деди Роман Скляр.
Муаллиф: Марлан Жиембай