Халқаро Олимпия қўмитаси Франциянинг Альп тоғлари ва АҚШ Юта штатидаги Солт-Лейк-Сити шаҳри 2030 ва 2034 йилги қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш учун номзодлигини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.
ХОҚ қабул комиссияси раҳбари Карл Стосс айтишича, энди расмийлар шу икки номзод билан “мақсадли мулоқот”га киришади. 2024 йил июль ойида Парижда ўтадиган 142-сессияда даъвогарлар имконияти Миллий олимпия қўмиталари делегатлари иштирокида кўриб чиқилади.
Таъкидлаш жоиз, келгуси йил ёзги Олимпиадани қабул қиладиган Франция уч бор қишки мусобақага мезбонлик қилган. 2002 йил қишки Олимпия ўйинларига Солт-Лейк Сити мезбонлик қилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.