Швейцариянинг UBS молиявий холдинг компанияси томонидан эълон қилинган Global Wealth Report 2024 йилги ҳисоботига кўра, глобал бойлик 2022 йилдаги пасайишдан кейин ўтган йили тикланган. Дунё бўйлаб бойлик ҳар хил суръатларда бўлса-да, барқарор ўсиб бормоқда. Ҳатто бир нечта хусусиятлар мавжуд.
“2023 йилда миллионерлар биз таҳлил қилган катталар аҳолисининг 1,5 фоизини ташкил қилган. Миллионерларнинг аксарияти АҚШда бўлган - тахминан 22 миллион киши (ёки умумий сонининг 38 фоизи). Хитой олти миллиондан сал кўпроқ билан иккинчи ўринни эгаллади – бу учинчи ўринни эгаллаган Буюк Британиядан деярли икки баравар кўп”, — дейилади ҳисоботда.
Ундан кейинги ўринларда Туркия – 43 фоиз ва Қозоғистон, бу ерда миллионерлар сони 37 фоизга ошиши мумкин.