Эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қуйидаги вазн тоифаларида совринли ўринлар ўйналади: 55, 60, 65, 70, 80, 90 ва 90 килограммдан юқори.
Аёллар 51, 54, 57, 60, 65, 70 ва 75 килограмм вазн тоифаларида беллашадилар.
Саралаш босқичи қандай ўтказилиши ҳам маълум бўлди. Биринчи йўлланмалар 2027 йилги Астанадаги жаҳон чемпионатида берилади. Ундан кейин 5 та қитъа лицензия мусобақалари бўлиб ўтади. Улар 2027 ва 2028 йилларга режалаштирилган. Шунингдек, 2028 йилда иккита жаҳон лицензия турнири ҳам бор. Ушбу турнирлар ўтказиладиган жой яқин орада аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон терма жамоаси бокс бўйича Жаҳон кубогида кучли учликка кирган эди.
Қозоғистонлик боксчилар нуфузли мусобақани учта олтин, битта кумуш ва учта бронза медал билан якунладилар. Нуфузли мусобақада Султанбек Айбарули (85 кг), Валерия Аксенова (80 кг дан юқори) ва Виктория Графеева (60 кг) шоҳсупага кўтарилди.
Аида Абикеева (65 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Алуа Балқибекова (51 кг), Жибек Жарасқизи (80 кг) ва Диас Молжигитов (80 кг) бронза медалига сазовор бўлди.