Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, шунингдек, Президент маъмурияти раҳбари Адилбек Қосималиев Татарстан вакилига мамлакатнинг еттита вилоятидаги 40 та тумандан йиғилган сув қуйилган идишни топширди
VII Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2028 йилда Татарстан пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 31 августдан 6 сентябрга қадар бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан спортчилар ва делегациялар иштирок этди.
Қозоғистон терма жамоаси Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.
Нуфузли мусобақа якунларига кўра, қозоғистонлик спортчилар 74 та медални қўлга киритди. Шундан 32 таси олтин, 20 таси кумуш ва 22 таси бронза медалдир. Умумжамоа ҳисобида 30 та олтин медалга эга бўлган Қирғизистон иккинчи, еттита олтин медаль қўлга киритган Россия эса учинчи ўринни эгаллади.