2026 йилнинг ёзи Қозоғистонда рекорд даражада иссиқ бўлди

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 2026 йил ёзида ўртача мавсумий ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан 2,15°С га ошганини маълум қилди. Ёғингарчилик миқдори иқлим нормасидан 7,12 мм паст бўлди, деб хабар беради Кazinform .

Фото: Александр Павский / Kazinform

— 2026 йилнинг ёзида Қозоғистоннинг аксарият қисмида ҳаво ҳароратининг ижобий аномалиялари кузатилди. Ёзги мавсум учун ўртача ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан 2,15°С га ошиб, бу ёзни рекорд даражада иссиқ қилди, — дейилади синоптиклар хабарида.

Ҳаво ҳароратининг энг катта ижобий аномалиялари Ақмола вилояти шарқида ва Қарағанди, Павлодар вилоятларида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг аксарият қисмида ва Абай вилоятида кузатилди.

— Иқлим нормасидан максимал ижобий оғиш 4,0°С ни ташкил этди ва Қарағанди вилоятидаги Бесоба метеостанциясида қайд этилди. Бу ёзда ёғингарчилик миқдори иқлим нормасидан 7,12 мм паст бўлди, — дея қўшимча қилди “Қазгидромет” РДК синоптиклари.

Шунингдек, 2026 йилнинг ёзи Қозоғистон бўйлаб ёғингарчиликнинг нотекис тақсимланиши билан ажралиб туриши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда 1900 йидан бери энг иссиқ ёз кузатилди.