2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонда 22 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди
15:10, 04 Март 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида турли русумдаги 22 099 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 минг донага ошган.
Улар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt – 6 993 дона;
- Damas – 3 628 дона;
- KIA – 2 298 дона;
- Onix – 1 974 дона;
- Tracker – 1 900 дона;
- BYD – 1 352 дона;
- Haval – 1 135 дона;
- Chery – 757 дона;
- Maxсус енгил автомобиллар – 2 062 дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда турли русумдаги 457 883 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.