2026 йилнинг август ойи Ўзбекистондаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

ASTANA. Kazinform — Ўзбекистоннинг аксарият қисмида метеорологик кузатувлар тарихида биринчи марта бундай иссиқ август ойи кузатилди, деб хабар беради Kazinform .

Фото: Vzglyad.uz

— Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг аксарият туманларида ўтган август ойи барча кузатув йилларидаги энг иссиқ учта август қаторига кирди, — дейидаи Ўзгидромет хабарида.

Энг иссиқ кунларда мамлакатнинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати 39 41°С гача бўлган. Бироқ, ой ўртача жуда иссиқ бўлишига қарамай, деярли ҳамма жойда максимал ҳаво ҳарорати рекорд даражага етмади.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда август ойи жуда қуруқ бўлган. Мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик йўқ ёки 0,0-0,4 мм дан ошмаган.

Ўтган ёз Ўзбекистонда умуман олганда ғайриоддий иссиқ бўлди. Ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 1,2-2,6°С га ошди.

Мамлакатнинг катта қисмида 2026 йилнинг ёзи энг иссиқ ёз фасллари орасида иккинчи ўринни эгаллади ва баъзи ҳудудларда Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг ёзи Буюк Британияда рекорд даражада иссиқ бўлди.