«Бугунги кунда «Қазфосфат», «ЕвроХим-Тыңайтқыштар» ва «Созақ фосфат» масъулияти чекланган жамиятлари фосфорит конлари бўйича иш олиб бормоқда. Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 4 миллион тоннани ташкил этади. Калийли ўғитларнинг 4 та кони мавжуд бўлиб, улардан учтаси Ғарбий Қозоғистон вилоятида ва биттаси Ақтўбе вилоятида.
Жорий йилдан бошлаб 2026 йилгача ички бозорнинг фосфор ва азот ўғитларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондирадиган лойиҳаларни ишга туширамиз», — деди вазир.