International Data Corporation (IDC) тадқиқот компанияси ҳисоботига кўра, бу уланишларнинг аксарияти истеъмол секторига тегишли, аммо «ақлли уй» тизимлари ва қўлдаги қурилмалар кўрсаткич ўсишнинг асосий омиллари бўлиб қолади.
2026 йилга келиб, истеъмолчи билан боғлиқ нарсалар учун Интернетга уланишлар сони тахминан 5,98 миллиардни ташкил қилади, ишлаб чиқариш сектори ва коммунал инфратузилма билан боғлиқ уланишлар сони мос равишда тахминан 300 миллион ва 2,2 миллиардни ташкил қилади.
Шунингдек, яқин йилларда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида интернетга уланишлар сони янада ошиши кутилмоқда.