2026 йилда инфляция 10 фоиздан паст бўлади – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири
12:37, 15 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати 2026 йилда Қозоғистонда инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин маълум қилди.
Йил охиригача олдимизда аниқ кўрсатмалар турибди. Улар:
- иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражасида сақлаш;
- инфляцияни 10-11 фоизгача пасайтириш. Шундан,
- 2026 йилда инфляция даражаси 10% дан паст бўлади;
- қарийб 25 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
- асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмини 26 триллион тенгега етказиш;
- кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини қарийб 40 фоизни таъминлаш, — деди Бош вазир ўринбосари.