2026 йилда Хитой университетларини 12,7 миллион талаба битиради
ASTANА. Кazinform — Хитой Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, 2026 йилда Хитой университетларини тахминан 12,7 миллион талаба битиради, деб хабар беради Xinhuа.
Бу кўрсаткич 2025 йилга нисбатан 480 мингга ошиши кутилмоқда.
Вазирлик маҳаллий ҳокимият органлари ва университетлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда 2026 йилда битирувчиларни ишга жойлаштириш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтиришга қаратилган махсус кампания ўтказишни режалаштирмоқда.
Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, юқори сифатли ва тўлиқ бандликни таъминлаш мақсадида кампания тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат ва таълим интеграциясини чуқурлаштириш, талаб ва таклифни мувозанатлаш, шунингдек, ижтимоий заиф гуруҳларни мақсадли қўллаб-қувватлаш каби чораларни ўз ичига олади.
Вазирликнинг маълумотларига кўра, ушбу кузги семестр бошидан бери университетлар кампус тадбирлари доирасида битирувчиларга 12 миллиондан ортиқ иш таклифларини тўплашди ва таклиф қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда талаба бўлганлар сони 2,2 баробарга ошган: қизлар етакчилик қилмоқда.