40 ёшли ҳужумчи ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ва Португалия терма жамоасида сардор сифатида тўп сурмоқда. Охирги 12 ойдаги даромадининг катта қисми нафақат клуб маошидан, балки майдон ташқарисидаги — асосан реклама лойиҳалари орқали топилган маблағлар ҳисобига тўпланган.
2025 йилда энг кўп маош олувчи 50 нафар спортчининг умумий даромади тахминан 4,23 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги 3,88 миллиард долларлик рекордни анча ортда қолдирди.
Бу суммага 1,04 миллиард доллар реклама шартномалари, оммавий чиқишлар ва бошқа бизнес-лойиҳалардан келган даромадлар киради. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 11 фоизга кўп (936 миллион доллар) бўлиб, 2023 йилдаги рекорд — 1,08 миллиард долларга яқинлашган.