2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

ASTANА. Kazinform - Клублар ўртасидаги 2025 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Kazinform

Маросим АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этадиган 32 жамоа тўрттадан гуруҳларга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки ўринни эгаллаган жамоа 1/8 финалга йўлланма олади.

Жамоаларнинг гуруҳларга бўлиниши қуйидагича:

А гуруҳи: “Палмейрас” (Бразилия), “Порту” (Португалия), “Ал Аҳли” (Миср), “Интер Майами” (АҚШ)

В гуруҳи: “Пари Сен-Жермен” (Франция), “Атлетико Мадрид” (Испания), “Ботафого” (Бразилия), “Сиэтл Саундерс” (АҚШ)

C гуруҳи: “Бавария” (Германия), “Окленд Сити” (АҚШ), “Бока Хуниорс” (Аргентина), “Бенфика” (Португалия)

D гуруҳи: Фламенго (Бразилия), Эсперанс (Тунис), Челси (Англия), Леон (Мексика)

Е гуруҳи: “Ривер Плейт” (Аргентина), “Урава Ред Даймондс” (Япония), “Монтеррей” (Мексика), “Интер” (Италия).

F гуруҳи: “Флуминенсе” (Бразилия), “Боруссия Дортмунд” (Германия), “Ульсан” (Жанубий Корея), “Мамелоди Сандаунс” (Жанубий Африка)

G гуруҳи: Манчестер Сити (Англия), Видад (Марокаш), Ал-Айн (БАА), Ювентус (Италия)

H гуруҳи: “Реал Мадрид” (Испания), “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони), “Пачука” (Мексика), “Зальцбург” (Австрия);

Жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Гвинеядаги футбол ўйини вақтида юз берган оммавий муштлашувда 56 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.