«Президент топшириғига кўра, талабалар стипендиялари яна қарийб икки баравар, 2025 йилга бориб эса бакалавриат ва докторантлар учун стипендиялар 1,5 баробарга ошади», - деди вазир.
«Қозоғистондаги барча университетлар талабаларнинг жон бошига молиялаштириш тизимига ўтди. Университетларни қанча абитуриентлар танласа, давлат шунчасигагина грант ажратади, - деди вазир.
Шунингдек, мамлакатимиздаги 28 та энг йирик давлат университетлари нотижорат акциядорлик жамиятларига айлантирилиб, корпоратив бошқарув тизимига ўтказилганини эслатиб ўтди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай