«Бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан жорий йилдаги 3,3 фоиздан 2025 йилга келиб 2,5 фоизгача сезиларли даражада қисқартирилиши режалаштирилган. Бу давлат молиясини бошқариш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган бюджет тақчиллигини 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача босқичма-босқич камайтиришни чеклаш вазифасига мувофиқ келади»
, — деди у.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасига янги қўшимчалар киритилганини таъкидлади.
«Жумладан, бюджет рисклари ва давлат молиясининг узоқ муддатли барқарорлиги, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ва Ижтимоий тиббий суғурта жамғармасининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари бўйича таҳлилий ҳисобот киритилади»
, – деди Татьяна Савельева.