“Миллий статистика бюросини ҳақиқий рақамли агентликка айлантирадиган муҳим ислоҳотни амалга ошириш керак. Статистик ва бошқа маълумотларни тартибга солиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Улар орасида бошқарув сиёсатини ишлаб чиқиш, маълумотларнинг мақсадли архитектурасини аниқлаш масаласини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бу давлат томонидан самарали қарорлар қабул қилишнинг асосий шарти бўлади. 5G тармоқларининг кенг миқёсда жорий этилиши инновациялар ривожига янги туртки беради. Бу жараён Қозоғистонда аллақачон давом этмоқда”, – деди Давлат раҳбари.
Президент 2027 йилгача барча вилоят марказларини янги авлод мобиль алоқа билан қамраб олиш вазифаси қўйилганини эслатди.
“Бироқ, технология жадал ривожланаётган шароитда биз ҳам суръатни оширишимиз керак. Ҳукумат бу ишни белгиланган муддатдан олдин, яъни 2025 йил охиригача якунлаши керак. Албатта, муддатнинг ўзгариши кўрсатилаётган хизматлар сифатига таъсир қилмаслиги керак. Бундан ташқари, ушбу мақсадни амалга оширишда паст орбитали сунъий йўлдош тизимлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда чекка ҳудудлар аҳолисини интернет билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳукумат бу масалани ҳар томонлама ишлаб чиқиши керак. Зарурат туғилса, қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши мумкин”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.