2025 йилда Қозоғистонда бир нечта ички ва халқаро рейслар очилади
ASTANА. Кazinform — Келгуси йилда мамлакатда янги ҳаво йўллари очилади ва бир нечта самолётлар харид қилинади.
— Жорий йилда 22 та янги ҳаво йўллари очилган бўлса, келгуси йилда яна 10 тасини очиш режалаштирилган. Халқаро ҳаво йўналишларига Будапешт, Мюнхен ва Рим киради. Бундан ташқари, келгуси йилда қўшимча 18 та самолёт харид қилиш режалаштирилган бўлса, жорий йилда 10 та самолёт харид қилинди, – деди ҚР Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиакпаров.
Вазир ўринбосари ички рейсларга ҳам тўхталиб ўтди.
— Биз асосан туристик йўналишларда ички рейсларни очиш ва субсидиялашни режалаштирмоқдамиз. Ариза маҳаллий ҳокимлик томонидан топширилиши керак. Молиялаш манбаси аниқлангач, янги рейслар очилади. Умуман, ички ва халқаро рейсларни очишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ, масала молияга боғлиқ, - деди у.
Бугун Астанада “Транспорт ва логистика бозори” VI халқаро конференцияси ва GLOBAL Avia DAY ҳаво юк ташувларини ривожлантиришга бағишланган I Халқаро форум бўлиб ўтди.
Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия ўртасида ягона темир йўл маъмурияти ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.