«Биз ҳар йили Марказий Осиё йўналиши бўйича 30 миллион тонна экспорт, импорт ва транзит юкларини юборамиз. Яъни, юклар Марказий Осиёдан Европага, Хитойга, Россияга ўтказилади. 2025 йилга бориб бу йўналишдаги юк айланмасини 37 миллион тоннага етказишни режалаштирганмиз»
, — деди қўмита вакили.
У «Дарбаза-Мақтаарал» лойиҳаси Марказий Осиё давлатлари, Эрон ва ва Форс кўрфазига борувчи транзит масофасини қисқартириш имконини беришини эслатиб ўтди.
«Ушбу лойиҳа «Мозори-Шариф-Қобул-Пешавор» транс-афғон даҳлизи лойиҳасининг амалга оширилиши туфайли долзарбдир. Қозоғистон мазкур йўлак қурилишини қўллаб-қувватлайди ва бу йўналиш Покистон, Ҳиндистон, Жанубий Осиё ва очиқ океан бозорларига тўғридан-тўғри чиқишга хизмат қилади»
, — деди Қасим Тилепов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай