“Экин майдонларини диверсификация қилиш ишлари ҳам давом этмоқда. Ўтган йилдан буён буғдой экиладиган майдонлар қарийб 17 фоизга қисқартирилди. Унинг ўрнига даромадлилиги юқори ва талаб катта бўлган мойли ҳамда дуккакли экинлар экилмоқда. 2023 йилдан бери ушбу экинлар майдони икки баробарга кенгайди. Бу ўзгаришлар маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш ва буғдой нархининг барқарорлигини сақлашга хизмат қилади”, — деди у.
Унинг фикрича, эндиги асосий вазифа - етиштирилган маҳсулотни мамлакат ичида чуқур қайта ишлаш, қўшилган қийматини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришдан иборат.
“Сўнгги икки маркетинг йилида буғдой ва ун экспорти рекорд даражага етди. 2024 йилда 15,3 миллион тонна, 2025 йилда эса 16 миллион тонна маҳсулот экспорт қилинди. Бу - мустақил Қозоғистон тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Бугунги кунда мамлакатимиз агросаноат мажмуаси маҳсулотлари дунёнинг 72 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. 2025 йилда экспортдан тушган даромад 3,5 триллион тенгега етди. Бу ҳам илгари кузатилмаган юқори кўрсаткичдир. Аграр экспорт таркибида қайта ишланган маҳсулотлар улуши ҳам ортиб бормоқда”, — деди Айдарбек Сапаров.