2025 йилда Қирғизистонга 5,3 млн нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform - Қирғизистонда 2025 йилда дам олган сайёҳлар сони 1,5 бараварга ошди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Бишкекдаги мухбири.

Фото: Кабар

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда дам олган сайёҳлар сони 5,3 миллион нафарни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 1,5 баравар кўп. Шундан 3,6 миллиондан ортиғи ташкиллаштирилган туризм секторига тўғри келади. Бу кўрсаткич 1,5 бараварга ошган. Ташкиллаштирилмаган секторда эса 1,7 миллион киши дам олган бўлиб, бу 1,4 баравар кўп.

Дам олишнинг асосий йўналиши Иссиқкўл вилояти бўлган. 2025 йилда бу ерда, жумладан, меҳмон уйларини ҳам ҳисобга олганда, сайёҳларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан 2,5 мингта дам олиш муассасаси ва туризм ташкилоти шуғулланган.

Иссиқкўл вилояти курорт ҳудудининг ташкиллаштирилган секторида 894 мингдан ортиқ киши дам олган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,3 бараварга ошган. Ўз навбатида, меҳмон ва хусусий уйларда 1,7 миллион киши дам олган, бу эса 1,4 баравар ўсишни англатади.

Аввалроқ Қирғизистонда туроператорларни сайёҳларни суғурталашга мажбурлаш таклиф этилаётгани ҳақида хабар берилган эди.