Бу ҳақда Давлат ёнғин ва қутқарув бошқармаси хабар берди.
Ёнғинлардан ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони мос равишда 9,5% ва 19,6% га камайди, тўғридан-тўғри моддий йўқотишлар эса 2024 йилга нисбатан 1,8% га ошиб, 8,53 миллиард юанга (тахминан 1,24 миллиард АҚШ доллари) етди. Бу маълумотни бошқарманинг расмий вакили Ван Вэй матбуот анжуманида маълум қилди.
Бу даврда ўт ўчирувчилар 25,93 миллион марта, ўт ўчириш машиналари эса 4,699 миллион марта чақирилган.
— Уларнинг ярмидан кўпи ёнғинларни ўчириш ва қутқарув ишлари билан боғлиқ эди, — деди Ван Вэй.
Сўнгги уч йилдаги статистикага кўра, йиллик ёнғинларнинг тахминан 30 фоизи турар жой биноларида, бино ва иншоотлардаги ёнғинларнинг эса тахминан 80% шу ерда содир бўлади. Ёнғинларнинг аксарияти электр жиҳозларининг носозлиги ва оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш натижасида юзага келади.
Бошқрма турар жой биноларида, айниқса ёлғиз яшовчи қариялар ва кўпинча уйда ота-она назоратисиз қоладиган болалар учун эрта ёнғинни аниқлаш мосламалари ва сигнализатсияларидан кенг фойдаланишга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, Хитой фалаж беморларда қўл ҳаракатини тиклаш учун мия имплантациясини тасдиқлади.