2024 йили Қозоғистонда ички бозор маҳаллий олма билан тўлиқ таъминланади

Фото:
ASTANА. Кazinform - 2024 йилда ички бозор 100 фоиз маҳаллий олма билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғариннинг тарқатиб юборилган 7-чақириқ Мажилис депутатлари саволига берган жавобида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, олма етиштиришга соҳани ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатлар доирасида агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Жумладан, «Аграр кредит корпорацияси» АЖнинг боғлар яратиш, мева омборлари қуриш, техника сотиб олиш, кредит ва лизинг бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш, «Аграр кредит корпорацияси» АЖнинг элита кўчатлари, ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, кредит маҳсулотларини харид қилишни субсидиялаш, маҳаллий ва хорижлик экспертлар ўтказадиган семинарлар, аниқ маслаҳатлар орқали билимларни тарқатиш учун инвестиция субсидиялари кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлар кўрилади», - дея қайд этади Серик Жуманғарин ўз жавобида.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилга бориб мамлакатда жами олма йиғиш ҳажмини 352,5 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

«Бу ички бозор талабини тўлиқ қондиради. Бунга ўтган йилларда барпо этилган ва 2024 йилда тўлиқ мева берадиган олма боғлари ҳисобидан эришилади», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар