Шу муносабат билан 2024 йилда 765 та кўп қаватли уйга умумий қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Божхона қўмитасига 2024 йил 1 февралга қадар «Яшил энергия» ахборот тизимини тўлиқ функционал режимида ишга тушириш ва белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ўтказишни таъминлаш топширилди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлаш белгиланган.
2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи «А», «Б», «C» ва «Т» тегишли синфи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.