2024 йилда қанча қозоғистонлик ҳарбий тайёргарликка чақирилади

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “2024 йилда ҳарбий хизмат ёшидагиларни ҳарбий тайёргарликка чақириш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фото: Александр Павский/ Kazinform

Ҳужжат 23 январга қадар Ashyq НҲА порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Буйруқ лойиҳасида айтилишича, Қозоғистон Республикасининг “Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида”ги қонуни 33-моддаси 1) бандига мувофиқ, 2024 йилда 3000 нафар ҳарбий хизмат ёшидаги шахсни ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган.

Буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи зиммасига юклатилди.

Буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун ўтгач кучга киради.