Тарихдаги энг иссиқ йил 2024 йил бўлади. Бу ҳақда Европанинг Ерни масофадан зондлаш хизмати Copernicus баёнот берди.
Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг сўнгги 10 ойи давомида ўртача глобал ҳарорат 1991-2020 йиллардаги кўрсаткичдан 0,71 даражага ошган.
Охирги 12 ой давомида (2023 йил июлдан 2024 йил июнгача) глобал ўртача ҳарорат 1991-2020 йиллардаги ўртача ҳароратдан 0,76 даражага юқори бўлди.
"Бу глобал ҳарорат рекордлари тарихидаги янги босқични англатади", – деди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Бокуда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича CОР29 конференциясининг "амбицияларини ошириш" учун катализатор бўлиши керак.