«Вилоятлар ҳокимликларининг маълумотларига кўра, 2023 йил учун экин майдонларининг прогноз тузилмаси шакллантирилди. Шундай қилиб, жорий йилда умумий экин майдони 23,4 миллион гектарни ташкил этади, бу 2022 йилга нисбатан 68,6 минг гектарга кўпдир»
, - деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.
Унинг таъкидлашича, ғалла ва дуккакли экинлар экин майдонларини 117 минг гектарга, ем-хашак экинларини 36,5 минг гектарга, қанд лавлагини 6,7 минг гектарга кўпайтириш режалаштирилган.
«Бозор конъюнктурасининг ўзгариб бориши муносабати билан айрим ёғли экинлар, хусусан, сафлор, соя ва хантал экинлари майдонларининг бироз қисқариши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, кунгабоқар каби ижтимоий аҳамиятга эга экин учун майдонни 30,8 минг гектарга кўпайтириш режалаштирилган. Сабзавот ва полиз экинлари ҳамда картошка экиш майдонларини 11,1 минг гектарга ошириш режалаштирилган»
, - деди вазир.
Намликни кўп талаб қиладиган экинларга келсак, жорий йилда ўтган йилга нисбатан ғўза майдонлари 14,8 минг гектарга қисқариб, 111,4 минг гектарни ташкил этади.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев