Матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йили Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи, яъни 50,3 фоизи Ўзбекистондан, 21,5 фоизи - Хитойдан, 10,2 фоизи - Мўғулистондан, 9,2 фоизи - Туркманистондан, 6,8 фоизи - Россиядан ва 2 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.
2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 60,2 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 30,9 фоизини, нафақахўрлар 8,9 фоизини ташкил этади.
Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 15,3 фоизи олий маълумотли, 32,4 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 44,3 фоизи умумий ўрта маълумотли, 8,3 фоизи маълумотга эга эмас.
Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар. Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.