ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, 1991 йилдан буён республикага 1 миллион 123,2 минг этник қозоқ қайтган.
Йил бошидан бери ватандошларнинг 53,6 фоизи Ўзбекистондан, 19,6 фоизи Хитойдан, 10,9 фоизи Мўғулистондан, 7,8 фоизи Россиядан, 5,9 фоизи Туркманистондан, 2,2 фоизи бошқа давлатлардан келган.
Уларнинг 61,4 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар, 30 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва 8,5 фоизини пенсионерлар ташкил этади.
Меҳнат ёшидаги ватандошлар орасида олий маълумотли – 15,6 фоиз, ўрта касб-ҳунар маълумотига эга – 34,4 фоиз, умумий ўрта маълумотли - 41,2 фоиз.