«Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича давлат молияси ижроси кўрсаткичлари қуйидагича шакллантирилди. Давлат бюджетига 3 триллион 739 миллиард тенге миқдорида даромадлар тушди ёки режа 107,1 фоизга бажарилди», — деди Е.Жамаубаев Ҳукумат мажлисида.
Республика буджетига 2,6 триллион тенгедан ортиқ маблағ тушди ёки режа 100,7 фоизга бажарилди.
«Даромад режаси 17 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди, шундан солиқлар 5 миллиард тенгега, солиқ бўлмаганлари 12 миллиард тенгега. Солиқлар бўйича ортиқча бажарилишининг асосий миқдори корпоратив даромад солиғи, хом нефт учун ЭСП, қимор бизнесига солиқ ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғига тўғри келади», - дея хулоса қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев