«Uzbektourism.uz» сайтининг маълум қилишича, «Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозаси» сифатида тан олинган Самарқанд 2023 йилда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) пойтахти бўлади. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси бўлиб ўтади.
2022 йилда «Регистон» мажмуасини янада ободонлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, йил давомида амалга оширилган реставрация ва консервация ишлари давомида топилган ноёб тарихий ашёлар «Самарқанднинг тарихий суратлари» номи остида «Тилакори» мадрасасида намойиш этилди.
Жорий йилнинг 1-8 январ кунлари «Регистон»га жами 17009 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Уларнинг 11085 нафари маҳаллий сайёҳлар (2645 нафари болалар), 2979 нафари хорижий сайёҳлар (300 нафари болалар).