Ўзаро савдода экспорт ҳажмининг ўсиши Иттифоқнинг барча давлатларида қайд этилди. Энг катта ўсиш Қирғизистон (80 фоизга) ва Арманистонда (39,3 фоизга) кузатилди.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси савдоси фаол давом этмоқда. 2022 йил январ ойида Иттифоқ бозорига етказиб бериш ҳажми 2021 йил январига нисбатан 27,8 фоизга ошди. Россиядан етказиб бериш 50,5 фоизга, Арманистондан 32,8 фоизга, Беларусдан 18 фоизга ошди.
2022 йил январ ойида Иттифоқнинг ички бозорига металлар ва улардан тайёрланган буюмлар етказиб бериш ҳажми 2021 йил январ ойига нисбатан 38,6 фоизга ошиб, 700 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этди.