«Қозоғистон кўплаб давлатлар билан ташқи савдо интеграциясини амалга оширмоқда. Масалан, ўтган йили мамлакатимизга 41,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида маҳсулот импорт қилинган. Маҳсулотга қўйиладиган асосий талаблардан бири унинг хавфсиз бўлишидир. Бизнинг вазифамиз истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлашдир. Товарларнинг истеъмолчи хавфсизлиги учун махсус техник тартибга солиш тизими мавжуд. Бугунги кунда улар 60 га яқин техник регламент билан тасдиқланган», — деди Қуаниш Еликбаев ОАВ вакиллари билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Унга кўра, мамлакатимизга етказиб берилаётган озиқ-овқат, енгил саноат, автомобил ва бошқа товарлар техник регламентга мувофиқ қабул қилинади.
Муаллиф: Али Ибраев