Ўтган йили Қозоғистонда ФҲДЁ органлари томонидан 128,8 мингта никоҳ рўйхатга олинган. Бу ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизга кам.
128,8 минг никоҳдан:
- 85,8% - моноэтник никоҳлар, 14,2% - миллатлараро никоҳлар;
- 88,8 минг ёки 68,9% - шаҳарларда рўйхатдан ўтган, 40,1 минг ёки 31,1% овул жойларда;
- эркакларнинг 83,5% ва аёлларнинг 85% биринчи марта турмушга чиқди;
- ажралишдан кейин қайта турмуш қурганлар: эркаклар - 15,4%, аёллар - 13,5%
Ўтган йили энг кўп никоҳ Нур-Султон шаҳрида қайд этилган. Энг ками - Шимолий Қозоғистон вилоятида. Эркакларнинг 36,1% 25-29 ёшда, аёллларнинг 43,7% 20-24 ёшда турмушга чиқади.
2020 йилда 2019 йилга нисбатан Қозоғистонда ажрашган жуфтликлар сони 19,7 фоизга камайган ва 48 мингтани ташкил этган.