«Хитойнинг коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқариш қуввати 2020 йил охирига қадар 610 миллион дозани ва 2021 йилда 1 миллиарддан зиёд дозани ташкил этади», деди Чжэн Чжунвэй.
У, шунингдек, аҳолини эмлаш босқичма-босқич амалга оширилишини, биринчи навбатда коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар, хусусан, «илғор» тиббиёт ходимлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (шу жумладан кексалар, ҳомиладор аёллар, болалар) биринчи навбатда эмланишини таъкидлади.
Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ходими Цзэн Гуаннинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши Хитой вакцинаси инсон иммунитет тизимини нисбатан узоқ вақт ҳимоя қилиши мумкин.
Муаллиф: Руслан Сулейменов