Маълум бўлишича, ўғил болаларга Алихан, қизларга эса Раяна исми энг кўп қўйилган.
Қизларга Раяна (5 151), Медина (4 924) ва Айзере (3 908) исмларини қўйиш урф бўлмоқда.
Бундан ташқари, Айша (3 823), Аяла (3 607), Асилим (3 285), Айару (3 014), Амина (2 915) ва Каусар (2 309) исмлари ҳам кенг тарқалган.
Бултур туғилган 3 816 ўғил болага Алихан исми берилган. Шунингдек, Айсултан (3033) ва Нурислам (2304) исмлари ҳам сўнгги 4 йилда машҳур исмлар қаторидан тушгани йўқ.
Амир (2227), Алинур (2130), Рамазан (1999), Али (1915), Ислам (1634), Алдияр (1601), Санжар (1588) исмлари ҳам ўғил болалар орасида анча машҳур.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи